05.12.2023 16:01
1644
Суперлига ўтиш ўйини. «Қизилқум» сафарда «Қўқон-1912»ни мағлуб этиб, лигадаги ўрнини сақлаб қолди

Мавсумнинг сўнгги расмий ўйинида Про лига вакили «Қўқон-1912» Суперлигада 12-ўринни эгаллаган «Қизилқум»га қарши ўтиш ўйинида иштирок этди.

Водийда ўтган баҳсда Навоий жамоаси тезкор голлар киритиб, Ғиёсов ва Кенжабоевнинг кучли зарбалари эвазига танаффусга иккита тўп фарқи билан чиқди. Иккинчи бўлимда эса Санъат Шихов жарима зарбасидан ҳисобни қисқартирди, аммо бу гол қўқонликларни мағлубиятдан қутқара олмади – 1:2.

Шу тариқа, «Қўқон-1912» жамоаси келаси мавсумни ҳам Про лигада ўтказадиган бўлди, «Қизилқум» эса Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолди.

Суперлига ўтиш ўйини
«Қўқон-1912» – «Қизилқум» - 1:2

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов
Голлар: Санъат Шихов 73 – Муҳаммадали Ғиёсов 5, Ислом Кенжабоев 23.
«Қўқон-1912»: 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 3.Бобур Акбаров, 7.Жамшид Ҳасанов, 10.Анваржон Ҳожимирзаев, 11.Шаҳзод Бешимов, 16.Артём Филипосян, 18.Бобур Собиров, 20.Иқболжон Маликжонов, 24.Жасур Ўринов, 25.Асадбек Зокиржонов, 44 Фарҳод Мираҳматов.
Захира: 99.Мирзоҳид Жалилов, 2.Аваз Маматхўжаев, 4.Азамат Исроилов, 5.Абдухолиқ Қурбонов, 6.Абдужалил Маназаров, 8.Санъат Шихов, 14.Дониёр Исмоилов, 30.Иброҳим Мухторов, 77.Муроджон Комилов.
«Қизилқум»: 16.Дилшод Йўлдошев, 4.Илҳоимжон Ваҳобов, 5.Самандар Шукуриллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 10.Ислом Кенжабоев, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 24.Ифеаньи Ифеаньи, 44.Жўрабек Маннонов, 77.Гиорги Кухианидзе.
Захира: 22.Артём Макосин, 7.Даврон Анваров, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 14.Файзулло Қамбаров, 23.Шерали Жўраев, 25.Азизбек Усмонов, 28.Акмал Музаффаров, 79.Диёр Рахматиллоев, 87.Алишер Саноев.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар