05.12.2023 09:25
2090
Поуп узоқ муддатга сафдан чиқди. «Нюкасл» унинг ўрнига Де Хеа трансферини кўриб чиқмоқда

«Нюкасл» дарвозабони Ник Поуп жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди.

«Манчестер Юнайтед»га қарши АПЛ 14-тур ўйинида (1:0) 31 ёшли инглизнинг елкаси чиқиб кетди. 

Дастлабки текширувлар посбоннинг 4-5 ой давомида майдонга туша кам олмаслигини кўрсатмоқда, деб хабар беради The Telegraph. 

Дарвозабон бу мавсумда АПЛда барча 14 баҳсда қатнашиб, 14 бор тўп ўтказиб юборган. «Нюкасл» 26 очко билан турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Daily Mail'нинг ёзишича, «олақарғалар» Поуп ўрнини қишки трансферлар ойнасида «МЮ»нинг собиқ дарвозабони, ҳозирда эркин агент бўлиб турган Давид Де Хеа билан тўлдиришмоқчи. 

Испаниялик посбон Манчестер клубида ҳафтасига тахминан 375 минг фунт ишлаб топарди, аммо «Нюкасл»га ўтиш учун камроқ маош олишга рози бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар