05.12.2023 14:08
3825
Манба: «Барселона» Левандовскини мавсум сўнгида сотишни ўйламоқда

Роберт Левандовски 2024 йилда «Барселона»ни тарк этиши мумкин.

Бу мавсумда полшалик ҳужумчи Испания чемпионатида 13 ўйинда 7та гол урди.

El Chiringuito'нинг хабар беришича, «кўк-анорранглилар» 35 ёшли футболчини шу ёзда сотишни кўриб чиқиши мумкин.

Аввалги трансфер ойнасида Саудия Арабистони клублари Левандовскига қизиқиш билдирганди. Хабар қилинишича, улар футболчини кузатишда давом этмоқда.

Форварднинг шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар