05.12.2023 11:55
1724
Карвахал бу йил бошқа ўйнамайди. «Реал» ҳимоячининг дербигача сафга қайтишига умид қилмоқда

Даниэл Карвахал жароҳат туфайли йил охиригача сафдан чиқди.

«Реал» ҳимоячиси Ла Лиганинг 15-турида «Гранада» билан ўйинда (2:0) мушакларида ноқулайлик сезди. Душанба куни Дани текширувдан ўтди, натижада унинг мушаклари шикастлангани аниқланди.

АS нашри хабарига кўра, 31 ёшли испан тахминан бир ойни ўтказиб юборади — у «Бетис», «Унион», «Вилярреал», «Алавес», «Маллорка»га қарши ўйнамайди ва январ ойида бўлиб ўтадиган Испания кубоги баҳсида ҳаи иштирок этмайди.

«Реал» 10 январ куни Испания Суперкубоги яримфиналидан ўрин олган «Атлетико»га қарши ўйингача Карвахалнинг тўлиқ тикланишига умид қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар