05.12.2023 11:53
5135
«Ўйиндан олдин 3та, эрталаб 1та таблетка ичаман» — «Гремио» билан хайрлашган Суарес соғлигидаги муаммолар ҳақида гапирди

Луис Суарес соғлигидаги муаммолар ҳақида гапирди.

«Тиззамни охиригача тиклай олмайман. Бу мен 2020 йилда Барселонада ўтказган операциянинг натижасидир. 3 ой давомида тикланиш устида ишладим, кейин пандемия бошланди, блокировка эълон қилинди ва сўнгги ойда уйда ёлғиз ишладим. Физиотерапевт келиб, тиззамни тўғрилашига имкон бўлмаган. 

Ўшанда доим сиқилганман. Агар тиззамда суюқлик тўпланиб қолса, уни ҳаракатга ҳам келтира олмасдим.

Ўйинлардан олдин мен 3та, эртаси куни эрталаб яна 1та таблетка ичаман ва баҳсдан бир неча соат аввал Волтарендан (яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи таъсирга эга дори) фойдаланаман.

Гап фақат тизза ҳақида эмас. Баъзида пастки сонларим оғрийди ва белим тез-тез безовта қилади. Ҳар куни муолажалар қанчалик оғриқни бошдан кечираётганимга қараб фарқ қилади.

Келажагим ҳақида ўйлашим керак. Вақти келади, эҳтимол, 5-10 йилдан кейин дўстларим билан теннис ёки 5га 5 футбол ўйнашни хоҳлайман, лекин остеоартрит туфайли буни қила олмайман. Ҳаммасини инобатга олишим керак», — деди «Гремио» билан хайрлашган 36 ёшли ҳужумчи Radio 890 эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар