05.12.2023 08:20
3418
А Серия. «Аталанта» Туринда собиқ ҳужумчиси томонидан мағлуб этилди

Италия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда «Аталанта» Туринда «Торино»дан жавобсиз 3та тўп ўтказиб юборди. Эътиборлиси, бергамоликларнинг собиқ ҳужумчиси Дуван Сапата дублга эришди. 

«Торино» очколарини 19тага етказиб, 10-ўринга кўтарилди. 20 очкоси бор «Аталанта» 8-поғонага тушди. 

А Серия. 14-тур
Торино — Аталанта 3:0

4 декабр, «Олимпико»
Голлар: Сапата (22, 90+5), Санабрия (56, пеналти).
Торино – Милинкович-Савич, Белланова (Жижи, 90), Родригес, Буонжорно, Тамез, Войвода, Линетти (Риччи, 84), Влашич, Илич, Сапата, Санабрия (Карамо, 85).
Аталанта – Муссо, Ҳатебур (Ҳолм, 46), Жимшити (Баккер, 19), Скалвини, де Рон, Ружери, Миранчук (Адопо, 90), Копмейнерс, Эдерсон, де Кетеларе (Пашалич, 57), Лукман (Муриэл, 46).
Огоҳлантиришлар: Линетти (5), Скалвини (9), Буонжорно (45), де Рон (75).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар