04.12.2023 15:21
15600
Теглар
«Тайсоннинг соат 3-4даги жангини кўриш учун турсам, 1 дақиқада тугарди» — Зидан севимли 4 спортчисини айтди

Зинедин Зидан ўзининг севимли спортчиларини айтди.

Франция миллий жамоаси ва «Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси қайси афсонавий спортчилар билан кечки овқат қилиб, суҳбатлашишни хоҳлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Мен кечалари туриб, Майк Тайсоннинг (бокс) жангларини томоша қилардим. Унга нисбатан ҳар доим алоҳида ҳис-туйғулар бўлган. Баъзан эрталаб соат 3-4да турсам, жанг бир дақиқа давом этарди, бу нормал ҳолат эди (кулади).

Майкл Жордан — мукаммал спортчи (баскетбол). У — барча даврларнинг энг яхши спортчиларидан бири. Мен Муҳаммад Алини (бокс) ҳам эслайман, гарчи у энди биз билан бўлмаса ҳам.

Тўртинчиси — Формула 1да менга Айртон Сенна жуда ёққан. У спортдан жуда эрта кетди, лекин феноменал эди», — деди Зидан Тони Паркерга берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар