04.12.2023 13:13
1986
Постекоглу: «Сити» 1-бўлимда бизни йўқ қилиб юбориши мумкин эди — омадимиз келди»

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Энж Постекоглу АПЛ 14-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» (3:3) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Қизиқарли баҳс бўлди. Танаффусгача ўйинда қолдик, омадимиз келди. «Ман Сити» бизни биринчи бўлимда йўқ қилиши мумкин эди. Қайсидир маънода бу бир ҳафта олдин «Астон Вилла» билан ўйинда содир бўлган воқеага ўхшарди.

Лекин биз ҳисобни ушлаб турдик ва иккинчи бўлимда сезиларли даражада яхшиландик, тўпни анча назорат қила бошладик ва ўзимизга кўпроқ ишондик. Ва мукофотландик — бу йигитлар учун жуда яхши.

Мавсум давомида характер кўрсатдик, шунчаки сўнгги натижалар туфайли у камроқ сезилиб қолди, аммо бизда таркиб билан муаммолар бор. Мен футболчилардан нотаниш позицияларда ўйнашларини сўраяпман, лекин барибир яхши футбол ўйнаймиз.

«Сити» — ажойиб жамоа. Улар сизни босим остида қолдиради ва «Этиҳад»да деярли мағлуб бўлишмайди», — деди «шпорлар» устози Sky Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар