04.12.2023 19:07
1514
ОЧЛ. ОКМК Ироқда мағлубиятга учради

Осиё Чемпионлар лигаси 6-тури доирасида ОКМК Ироқда мағлубиятга учради.

Арбилда «Эйр Форс»га қарши майдонга тушган Олмалиқ клуби биринчи бўлимда учта гол ўтказиб, иккинчи бўлимда Мираҳмадов ва Боакенинг голи эвазига ҳисобни қисқартирди – 3:2.

Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари гуруҳдаги 6та ўйинда ҳам мағлуб бўлиб, турнирни очкосиз якунлади. «Эйр Форс» эса 10 очко билан 3-ўринни эгаллади.

ОЧЛ. 6-тур
«Эйр Форс» (Ироқ) — ОКМК – 3:2

Голлар: Абдул Амир 14, Атчу 15, Муҳаммад Қосим 42 – Миржаҳон Мираҳмадов, 62, Мартин Боаке 90+2.
«Эйр Форс»: 20.Муҳаммад Ҳамид, 2. Маъруфий (6.Самеҳ Саид, 77), 7.Шариф Абдул Кадим, 24.Ҳасан Матрук, 40.Н'Диайе, 44.Ҳамуд Машан, 13.Атчу (5.Юсуф Фавзи, 66), 19.Муҳаммад Қосим (14.Эдуку, 74) 25.Саад Абдул Амир, 30.Мустафо Волид Фатла (16.Шиҳоб Раззоқ, 74), 88.Муҳаннад Абдулраҳим (77.Аҳмад ал Сарори, 74).
ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 3.Сардор Раҳмонов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 29.Виталий Денисов, 4.Миржамол Қосимов (38.Сирожиддин Башриддинов, 90), 24.Мурат Эрматов (23.Искандар Бусинов, 83), 88.Сиёвуш Хақназарий, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (39.Аслбек Умирзоқов, 90), 27.Мартин Боаке, 10.Хуршид Ғиёсов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар