04.12.2023 09:55
4490
«Барса»нинг мавсумдаги энг зўр ўйинини кўрдик» — Хави «Атлетико» устидан ғалаба ва Феликс ҳақида

«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 15-туридан ўрин олган «Атлетико»га (1:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Феликс? Мен Жоаунинг қандай ишлашини, тўпни қабул қилишини, ўз позициясини яхши танлашини, Канселу билан боғламини кўрдим. Уни бахтли, фаол, мамнун кўраман. Унга хотиржам бўлишни айтдим, чунки қўшимча мотивация — куч ва чегарани кесиб ўтиш имконияти бор. У жуда ақлли ўйнади.

Жоау билан шартнома имзолаш (ҳозир ижарада, аслида «Атлетико»га тегишли) бўйича савол директорларга, лекин биз ундан мамнунмиз. У яхши ишлайди. Кийиниш хонасида ҳам муаммо йўқ, у — бизнинг ҳазилкашимиз, жамоани янада жипслаштирди. У сафимизда эканлигидан хурсандман. 

Ўйин ҳақида гапирсам, бугун «Барса» жуда яхши ўйнади. «Атлетико» иккинчи бўлимда босим ўтказди, лекин биз «Барса»нинг мавсумдаги энг яхши ўйинини кўрдик», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар