03.12.2023 14:45
2175
Теглар
Роберто Мартинес: «Туркия миллий жамоаси Хорватия ва Уэлс бор гуруҳнинг ғолиби бўлди»

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Евро-2024 қуръасидан сўнг гуруҳдаги рақиблар ҳақида фикрини билдирди. 

«F» гуруҳида бўлганимиз учун турнирдаги иштирокимизни биринчилардан бўлиб бошламаймиз. Рақибларимиз доимгидек ноқулай. Плей-офф ғолиблари Европа чемпионатига юқори кайфиятда келишади. 

Чехияда мураббийнинг йўқлиги жумбоқли масала. Мен бу жамоани яхши биламан. У ерда яхши футболчилар бор. 

Туркия миллий жамоаси Хорватия ва Уэлс бор гуруҳда пешқадам бўлди. Улар юқори савияли ва жуда курашувчан жамоа», - дейди португаллар устози.

Маълумот учун, Португалия Евро-2024 қуръа якунига кўра, Туркия ва Чехия билан «F» груҳидан жой олди. Гуруҳдаги 3-рақиб қўшимча саралаш босқичидан сўнг маълум бўлади. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар