03.12.2023 23:21
3968
Теглар
АПЛ. «Манчестер Сити» «Тоттенҳэм» билан «қувлашмачоқ»нинг 90-дақиқасида ғалабани қўлдан чиқариб, кетма-кет 3-ўйинда дуранг қайд этди

АПЛ 14-турининг марказий ўйинида жанговар дуранг қайд этилди.

«Манчестер Сити» «Тоттенҳэм»ни қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Меҳмонлардан Сон ҳисобни очган бўлса, 9-дақиқада у ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди – 1:1.

Фоден мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққач, Ло Чельсо яна фарқни тенглаштирди – 2:2.

Грилишнинг 3-голига эса Кулусевски жавоб қайтариб, ўйиннинг жанговар дуранг билан якунига етишини таъминлади – 3:3.

Шу тариқа, «Сити» 30 очко билан 3-ўринга тушди, «Тоттенҳэм» 27 очко билан 5-ўринда бормоқда.

АПЛ. 14-тур

Манчестер Сити – Тоттенҳэм 3:3

Голлар: 0:1 – 6 Сон Ҳён Мин, 1:1 – 9, автогол Сон Ҳён Мин, 2:1 – 31 Фоден, 2:2 – 69 Ло Чельсо, 3:2 – 81 Грилиш, 3:3 – 90 Кулусевски.

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Гвардиол (Аке, 87), Аканджи, Бернарду Силва, Родри, Фоден (Льюис, 73), Доку (Грилиш, 52), Ҳоланд, Альварес (Ковачич, 87).

Тоттенҳэм – Викарио, Порро, Дэвис, Эмерсон, Удоджи, Ло Чельсо (Скипп, 79), Биссума (Ришарлисон, 87), Кулусевски, Сон Ҳён Мин, Хиль (Ҳейбьерг, 46), Жонсон (Донли, 90).

Огоҳлантиришлар: Родри (34), Удоджи (38), Грилиш (61), Порро (74), Гвардиол (84), Кулусевски (90), Эмерсон (90), Ҳоланд (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар