03.12.2023 17:42
1502
Теглар
«6 кун ичида 3-сафар ўйинини ўтказган жамоадек кўриндик». Магуайр «МЮ»нинг Нюкаслдаги мағлубияти ҳақида

Ҳарри Магуайр АПЛ доирасида «Нюкасл»дан учралган мағлубиятдан кейин (0:1) фикрлари билан ўртоқлашди.

«Оғир ҳафта бўлди. 6 кун ичида 3та сафар учрашувини ўтказдик. Очиғини айтсам, 1-бўлимда 6 кун ичида 3-сафар ўйинини ўтказаётган жамоадек кўриндик. Ўйин ҳароратига мослаша олмадик. Рақиб биздан яхшироқ ҳаракат қилди. Ўйин якунида ҳужумкорликни оширдик, аммо бу етарли бўлмади.

Биз гол урдик, аммо инобатга олишмади. Умуман олганда эса, ўйинда етарлича вазият ярата олмадик», - дейди «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар