02.12.2023 20:23
2539
Туркия Суперлигаси. Алиқулов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Ризеспор» «Истанбул»ни мағлуб этди

Туркия чемпионатининг 14-турида «Ризеспор» ўз майдонида «Истанбул»ни қабул қилиб, қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди. Олавойиннинг дубли ва Варешановичнинг голига Пионтек ҳамда Опоку жавоб беришди. 

«Ризеспор» сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди.

«Ризеспор» очколарини 21тага етказиб, 7-ўринга кўтарилди. «Истанбул» 12 очко билан 17-поғонада қолди. 

Суперлига. 14-тур
Ризеспор — Истанбул 3:2

2 декабр, «Чайкур Диди»
Голлар: Олавойин (12, 90+2), Варешанович (17) — Пионтек (6), Опоку (45+2).
Ризеспор — Аккан, Шаҳин, Мокси, Алиқулов, Ҳойер (Паҳлавон, 89), Шелви, Олавойин, Густаво (Кесер, 70), Варешанович (Гайч, 80), Закири, Минчев (Пинчи, 89). 
Истанбул — Бабажан, Дюбуа, Дуарте, Опоку, Лима, Ўзжан, Туруч (Гюрлер, 72), Обид (Картсев, 88), Илҳан (Эргун, 58), Фигейредо (Кени, 88), Пионтек.
Огоҳлантиришлар: Обид (82), Мокси (90+4), Дюбуа (90+5), Олавойин (90+7).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар