02.12.2023 12:04
1143
Шацких: «Ёмон ҳимояланяпмиз. Бу — бизни ташвишга солаётган асосий муаммо»

«Пахтакор» бош мураббийи Максим Шацких Суперлига сўнгги туридан ўрин олган «Бунёдкор» билан ўйиндан (2:3) сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Бу биз учун ўртоқлик баҳси каби эди. Чемпионликни ҳал қилиб бўлганмиз. Шу сабабли ўйиндан маъно йўқ эди.

Чемпионлик ҳал қилиниши керак бўлганда майдонда ўзга футболчилар ва бошқа ўйин бўларди. Бу аниқ. Биз кам имкониятга эга футболчиларни кўриб,  ўзимиз учун маълумотлар олдик.

Бу мавсум кўп тўп ўтказганимиз сабаби ҳимояда жуда ёмон ўйнаяпмиз. Фақатгина ҳимоячилар айбдор эмас. Ҳамма ҳимояланади, ҳамма ҳужум қилади. Шунчаки жуда ёмон ҳимояландик. Шу сабабли кўп тўп ўтказиб юбордик. Ўтган сафарги матбуот анжуманида ҳам айтгандим, бу — бизни хавотирга солаётган асосий жиҳат. Табиийки, бу борада ишлаймиз. Бундай хатолар бўлмаслиги ёки камроқ бўлиши учун ишлашда давом этишимиз керак. Доимо нимадир устида ишлаш кераклиги — яхши нарса. Мавсумлар оралиғида бу борада меҳнат қиламиз», – дейди Шацких. 

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» бир тур аввал 16-чемпионликни расмийлаштирганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар