02.12.2023 01:38
8727
Теглар
Саудия Про лигаси. «Ал Ҳилол» марказий ўйинда «Ан Наср»ни йирик ҳисобда енгиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади

Саудия Арабистони чемпионатининг 15-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ал Ҳилол» ўз майдонида «Ан Наср» дарвозасига жавобсиз 3та гол урди. 64-дақиқада Милинкович-Савич ҳисобни очган бўлса, беллашув якунида Митрович дублга эришди. 

Жорже Жезуш жамоаси очколарини 41тага етказди ва энди 20 ўйинлик мағлубиятсиз серияси барҳам топган, 2-ўриндаги «Ан Наср»ни (34) 7 очкога ортда қолдирмоқда. 

Саудия Про лигаси. 15-тур
Ал Ҳилол — Ан Наср 3:0

1 декабр, Қирол Фаҳд халқаро стадиони
Голлар: Милинкович-Савич (64), Митрович (90, 90+2).
Ал Ҳилол – Буну, Абдулҳамид, Кулибали, Ал Булайҳи, Ал Бурайк (Халифа Ад Досари, 84), Милинкович-Савич, Невеш, Салим Ад Досари (Ал Фараж, 90+8), Микаэл (Канно, 77), Малком (Жаҳфали, 90+8), Митрович.
Ан Наср – Ал Акиди, Ал Ганам, Лапорт, Ал Авжами (Маран, 89), Теллес (Яҳё, 37), Брозович, Отавио, Талиска, Фофана (Ғариб, 72), Мане, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Отавио (40), Митрович (69), Кулибали (79), Яҳё (90+2), Малком (90+6), Жаҳфали (90+9). 
Четлатиш: Ал Булайҳи (90+4).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар