02.12.2023 10:07
1663
Қосимов: «Жароҳатлар ОКМКнинг асосий муаммосига айланди. Шунга қарамай, ОЧЛни инобатга олмаганда яхши мавсум ўтказдик»

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлига сўнгги туридан ўрин олган «Насаф» (1:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Ғалаба қозонишни жуда ҳам истагандик. Чемпионатни ижобий натижа билан тугатиш ниятида эдик. Йил давомида кўп ўйин ўтказдик, асабийлашишлар кўп бўлди. Суперлига тугади, ҳамма чарчаганди. Энди бироз дам олишимиз керак. Иккинчи ўринни олишга имконимиз бор эди. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларимизга ва футболчиларимизга миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

Бугунги беллашув жуда ҳам қизиқарли бўлди. Сариқ карточка, қизил карточкалар ҳам бўлди. Шунга қарамай, дуранг натижа қайд эта олдик.

Мавсум ярмидан жуда кўп йўқотишларга учрадик. Жароҳатлар асосий муаммомизга айланди. 70 фоиз шогирдларим муҳим паллада жамоага ёрдам бера олмади.

Охирги турда ҳам 2-ўрин олиш учун имконимиз бор эди. Умумий олиб қарасак, ёмон мавсум ўтказмадик, деб ўйлайман. ОЧЛни ҳисобга олмаганда, албатта.

Кейинги мавсум катта ўзгаришлар бўладими? 4 декабрда Чемпионлар Лигаси доирасида ўйинимиз («Эйр Форс»га қарши) бор. Қолганини вақт кўрсатади», – деди Қосимов.

Олмалиқ жамоаси мавсумни 4-ўринда тугатди, Ўзбекистон Кубогида финалгача етиб борди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар