02.12.2023 17:44
4028
«Ливерпул» Мбаппе учун курашиш фикридан қайтди

«Ливерпул» раҳбарияти «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома имзолашга уринишдан воз кечди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манбага кўра, айни дамда франциялик футболчига жиддий даъвогарлик қилаётган Европанинг ягона клуби — «Реал».

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг парижликлар билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзигача амал қилади. 

Аввалроқ ОАВда Мадрид клуби 24 ёшли форвардга 2024 йилнинг дастлабки ойларида шартнома имзолашини талаб қилгани борасида маълумотлар пайдо бўлганди.

Мбаппе бу мавсумда «ПСЖ»да барча турнирлар доирасида 17 ўйинда 17та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар