02.12.2023 14:16
4563
Теглар
«Лидс»нинг собиқ эгаси: «Инглиз тилим жуда ёмон эди. Диванни алмаштиришларини сўрасам, мураббийни ишдан бўшатиб юборишган»

«Лидс»нинг собиқ эгаси Массимо Челлино бош мураббийни қандай қилиб тасодифан ишдан бўшатиб юборганини айтиб берди.

Италиялик тадбиркор 2014 йилдан клубга хўжайинлик қилган ва 2017 йилда уни сотиб юборган.

«Менинг инглиз тилим жуда ёмон эди, талаффузим даҳшатли эди. «Элланд Роуд» офисида бинафша рангли диван бор эди. Мен айтдим: «Лаънати диванни (Couch) алмаштиринг, мен уни бошқа кўришни хоҳламайман». Ва улар мураббийни (Coach) ишдан бўшатишди!

Кейин улар сўрашди: «Эртага «Ҳаддерсфилд» билан баҳсда жамоани ким бошқаради? Сиз мураббийни ишдан бўшатдингиз» Мен: «Мураббийни ишдан бўшатдим? Бу — ахмоқлик!» дедим. 

Соат тахминан 22:00 эди, стадионда 2000 мухлис бор эди. Улар мени яшириб, полиция машинасида олиб чиқишди ва «эртага ўйинга бормаганингиз маъқул», дейишди», — дея Челлинонинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар