02.12.2023 20:02
3146
Ла Лига. «Жирона» Стуанининг дубли эвазига «Валенсия» билан баҳсда камбэк қилиб, пешқадамга айланди

Испания чемпионатининг 15-турида «Жирона» ўз майдонида «Валенсия»ни қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда Стуанининг дубли эвазига иродали ғалабага эришди. 

Каталония клуби очколарини 38тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. 2-ўринга тушган «Реал» (35) ўз ўйинини энди ўтказади — «Гранада»га қарши. «Валенсия» 19 очко билан 10-поғонада қолди. 

Ла Лига. 14-тур
Жирона — Валенсия 2:1

2 декабр, «Монтивилли»
Голлар: Стуани (83, 88) — Дуро (57).
Жирона – Гассанига, Э.Гарсия, Блинд, Лопес (Стуани, 75), Мигель Гутеррес, Коуто, Эррера (Торре 13, Коуту, 82), А.Гарсия, Мартин (Порту, 82), Циганков, Савио, Довбик.
Валенсия – Мамардашвили, Фулке (Амалла, 84), Коррейя, Паулиста, Москера, Гасоровски (Васкес, 89), Перес (Диакаби, 67), Пепелу, Герра, Яремчук, Дуро, Лопес (Канос, 84). 
Огоҳлантиришлар: Блинд (36), Ян Коуто (42), Гасоровски (61), Дуро (77), Савио (90+2), Паулиста (90+6).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар