02.12.2023 17:43
7502
Теглар
Бу мавсумда топ-5 лигада фақат бир жамоа бир сония ҳам ютқазмади

«Ницца» 2023/2024 йилги мавсумда Европанинг топ-5 чемпионатларида бир сония ҳам мағлуб бўлмаган ягона жамоадир. Бу ҳақда Driblab хабар бермоқда.

Француз клуби бирор марта ҳисобда ортда қолмаган. Ўйинда ютқазаётган вақтлари камлиги бўйича кучли учликка «Бавария» (2,1%) ва «Интер» (3,5%) кирди. 

Бу кўрсаткич бўйича энг ёмон 3та жамоа — «Унион» (56,1%), «Бёрнли» (52,6%) ва «Шеффилд Юнайтед»дир (48,9%). 

«Ницца» Франция чемпионатида 13 ўйиндан сўнг 29 очко жамғариб, турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Жамоа бугун, 2 декабр куни 14-тур доирасида «Нант» билан ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар