02.12.2023 10:05
3239
Бердиев: «Насаф» ўз тарихидаги энг яхши мавсумини ўтказди»

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Суперлига сўнгги туридан ўрин олган ОКМК (1:1) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Бугунги ўйин жанговор тарзда ўтди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушди. ОКМК ҳам, биз ҳам 3 очкога лойиқ ўйин намойиш этдик. Бизда ҳам кўп вазиятлар бўлди.

Водийдаги дербида ҳам дуранг натижа қайд этилибди. Кумуш медалга биз муносиб эдик, деб ўйлайман. Бугун ҳам натижа учун ҳаракат қилгандик. Аммо қийин бўлиши аниқ эди.

Кўп баҳсларда ротация қилишга мажбурмиз. Сабаби олдинда бизни муҳим беллашув кутмоқда. Шундай экан, таркибда йўқотиш бўлмаслиги учун асосий таркибда ўзгаришлар қилиб туришимиз лозим. Асосан марказ ва ҳужум чизиғида ротация қиламиз. Чунки шу позицияларда ўзгариш қилишга имконимиз бор.

Бир мавсумда вице-чемпионлик, Кубок ва Суперкубок қўлга киритилиши «Насаф» тарихида ҳали содир бўлмаган. Буни такрорлаш ҳам қийин бўлади. Шу туфайли, мен ишонч билан айта оламанки, бу мавсум биз учун энг яхшиси бўлди.

Чемпионлик пойгасида охиригача қатнаша олмаганимизнинг бир қанча сабаблари бор. Биринчидан, айрим муҳим ўйинчиларимизни йўқотдик. Яна баъзи легионерлар трансферида омадсизликка учрадик. Қолаверса, барқарорлик, маҳорат етишмаслиги каби ҳолатлар ҳам максимал ижобий натижа қайд этилмаганига сабаб бўлди.

Бу мавсум «Насаф»га 5 баллик тизимда 5 баҳо қўя оламан. Негалигини юқорида айтиб ўтдим», – деди Бердиев.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар