02.12.2023 14:14
3761
Теглар
«Бавария» — «Унион» ўйини  қолдирилди

«Бавария» — «Унион» ўйини ноқулай об-ҳаво туфайли қолдирилди.

Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.

Мюнхенда кучли қор ёғди. «Алянц Арена» майдони қизийди ва қор эрийди, лекин асосий муаммо — хавфсизлик ва биринчи навбатда томошабинларнинг келиши.

Мюнхендаги маҳаллий жамоат транспорти камида кундузи соат 12гача ишламайди. Шунинг учун мухлисларнинг келиши деярли имконсиз.

Бундеслига 13-туридан ўрин олган беллашув бугун Тошкент вақти билан 19:30да бошланиши керак эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар