02.12.2023 07:38
2920
Теглар
А Серия. «Ювентус» «Монца»га қарши драматик баҳсда ғалабани илиб кетиб, пешқадамга айланди

Италия чемпионатининг 14-турида «Ювентус» сафарда «Монца»дан устун келди. Рабионинг тезкор голига мезбонлардан Карбони 90+1-дақиқада жавоб берганди, аммо 90+4-дақиқада Гатти туринликларга 3 очко келтирадиган тўпни киритди. 

Беллашувда меҳмонлар ҳужумчиси Влаҳович пеналтидан фойдалана олмади. 

Аллегри жамоаси очколарини 33тага етказиб, «Интер»ни (32) ортда қолдирган ҳолда 1-ўринга кўтарилди. «Нерадзурри» ушбу турдаги ўйинини сафарда «Наполи»га қарши ўтказади. «Монца» 18 очко билан 10-поғонада қолди. 

А Серия. 14-тур
Монца — Ювентус 1:2
1 декабр, «Бриантео»

Голлар: Карбони (90+1) — Рабио (12), Гатти (90+4). 
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Влаҳович (11).
Монца – Ди Грегорио, Биринделли (Коломбо, 46), Калдирола, Д`Амброзио, Мари (Карбони, 66), Кирякопулос (Перейра, 66), Галярдини, Пессина, Мачин (Мота, 46), Колпани (Карбони, 76), Чурриа.
Ювентус – Шченсни, Камбиязо (Локателли, 87), Сандро, Бремер, Гатти, Костич, Рабио, Николусси-Кавиля (Данило, 70), Маккенни, Кьеза (Кен, 76), Влаҳович (Милик, 70).
Огоҳлантиришлар: Кирякопулос (9), Бремер (30), Милик (81).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар