02.12.2023 23:59
1943
А Серия. Педронинг голи «Лацио»га «Каляри» устидан ғалаба келтирди

Италия чемпионатининг 14-турида «Лацио» ўз майдонида «Каляри»ни қабул қилиб, Педронинг тезкор голи эвазига ғалаба қозонди. 

Меҳмонлар 27-дақиқадан камчиликда ўйнашди. Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов яна захирада қолдирилди. 

Сарри жамоаси очколарини 20тага етказиб, 9-ўринга чиқиб олди. 10 очкоси бор «Каляри» 18-поғонага тушди. 

А Серия. 14-тур
Лацио — Каляри 1:0

2 декабр, «Олимпико»
Гол: Педро (8).
Лацио – Проведель, Габаррон, Хила, Марушич, Луис Альберто (Камада, 56), Гендузи, Ровелла (Каталди, 46), Ладзари, Педро (Андерсон, 70), Исаксен (Весино, 83), Иммобиле (Кастелянос, 70). 
Каляри – Скуффет, Дзаппа, Голданига (Нандес, 83), Хацидякос (Сулеймана, 32), Доссена, Ацци, Ористанио (Виола, 46), Макумбу, Прати (Паволетти, 88), Лападула (Лувумбу, 32), Петаня.
Огоҳлантиришлар: Хацидякос (12), Нандес (75).
Четлатиш: Макумбу (27).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар