Каррагер: «Онана ғалабани дурангга, дурангни эса мағлубиятга айлантирмоқда»
Жейми Каррагер «Манчестер Юнайтед»нинг дарвозабони Андре Онанани танқид қилди.
«Спорт формаси ёмон бўлган дарвозабон ҳеч қаерга яширина олмайди. Эҳтимол, Онана ҳамон тен Ҳагнинг қўллаб-қувватлаши сабабли майдонга тушаётгандир, аммо мураббийнинг ҳам сабри тугаши мумкин.
«Манчестер Юнайтед»дек жамоа учун дарвозабоннинг бу даража кўп хатога йўл қўйиши ғалати, бунга йўл қўйиб бўлмайди. Дарвозабон – ярим жамоа. Улар сўнгги чизиқ вакили, хатоси доим қимматга тушади. Дарвозабон ўзига ишонмаса, бу ҳолат бутун жамоага таъсир қилади.
«Юнайтед»да Онана ғалабани дурангга, дурангни эса мағлубиятга айлантирмоқда», - дейди «Ливерпул» собиқ сардори, ҳозирда ТВ эксперт сифатида фаолият юритаётган Жейми Каррагер.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар