01.12.2023 14:37
1612
Теглар
Филипе Луис фаолиятини якунлашини эълон қилди

«Фламенго» ҳимоячиси Филипе Луис фаолиятини якунлашини маълум қилди. 

3 декабр кунги «Куяба»га қарши баҳс 38 ёшли бразилиялик учун сўнгги ўйин бўлади.

Филипе «Атлетико» ва «Челси»даги фаолияти билан танилган. Мадрид клуби билан Ла Лига ва Европа Лигасида, Лондон жамоаси сафида АПЛда ғолиб бўлган. «Фламенго»да икки бор Либертадорес Кубогида, Бразилия миллий жамоаси билан Америка Кубогида зафар қучган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар