01.12.2023 13:53
2952
Теглар
Ди Мария Аргентина чемпионатига қайтади

«Бенфика» яримҳимоячиси Анхел Ди Мария Аргентина чемпионатига қайтмоқчи.

Record маълумотларига кўра, 2024 йилнинг июл ойида 35 ёшли футболчи ўзи тарбияланган «Росарио Cэнтрал»га эркин агент сифатида қайтади.

Ди Мария 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида «Бенфика»га ўтганди. Аввалроқ аргентиналик вингер «Реал», «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» клубларида ҳам тўп тепган.

Анхел «Бенфика» таркибида Португалия чемпиони ва Лига кубоги ғолибига айланган, «Реал» билан Ла Лига, Чемпионлар Лигаси, Испания Кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиққан. «ПСЖ»да эса 5 карра Франция чемпиони бўлган. 

2022 йилда Ди Мария Аргентинага жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишга ёрдам берди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар