01.12.2023 11:38
2366
Беллингҳэм елкасидан операция қилинса, камида 2 ойни ўтказиб юборади. Аммо бу шошилинч эмас

«Реал» раҳбарияти Жуд Беллингҳэмнинг елкасини операция қилиш масаласи бўйича гаплашди. 

Яримҳимоячи 5 ноябр куни «Райо Валекано» билан ўйинда (0:0) жароҳат олганди. 

The Athletic'нинг клубдаги манбалари жарроҳлик амалиёти муаммони ҳал қилиши мумкинлигига ишонишади, гарчи дастлабки вариант консерватив даво бўлса-да.

Эртами кечми футболчи операция қилиниши керак бўлади, аммо кутиш бир ҳафта, бир мавсум ёки ундан кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Ҳаммаси инглиз ҳавбекининг оғриқларга қанчалик дош беришга тайёрлигига боғлиқ. 

Доктор Сантиаго Арауc елкаси чиққан ҳар қандай одамда жароҳат қайталаниши хавфи борлигини ва жабрланувчи қанчалик ёш бўлса, муаммонинг яна пайдо бўлиш эҳтимоли шунчалик юқори эканлигини таъкидлади. 16 ёшлилар учун қайталаниш 90%ни ташкил қилади. Жуд ҳозир 20 ёшда.

Арауcнинг прогнозларига кўра, операциядан кейинги тикланиш камида икки ой давом этади, қисқа вақт ичида тўлиқ тузалиб бўлмайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар