ПФЛ Суперлига-2023 ўтган 25 тури якунларига биноан, томошабинлар ташрифи бўйича статистикани эълон қилди.
Унга кўра, «Нефтчи» клуби томошабинлар ташрифи бўйича пешқадамликни яна «Навбаҳор»га топширди. Намангандаги ўйинларда бу йил ўртача 12 782 томошабин келаётган бўлса, Фарғонадаги баҳсларда ўртача 12 083 томошабин ташрифи кузатилмоқда. «Нефтчи» чемпионлик курашида иштирок этаётганида уй ўйинларида ўртача 13 228 томошабин ташрифи кузатилаётган эди.
Суперлиганинг аутсайдерларидан бири «Бухоро» Про лигага равона бўлиши ойдинлашгач, жамоа мухлислар ташрифи бўйича учликни тарк этиб, ўрнини «Андижон»га топширди. «Бургутлар» ўртача 7815 томошабин билан 3-ўринда бормоқда.
Навбатдаги чемпионликни нишонлаган «Пахтакор» мухлисларнинг ташрифи бўйича 8-ўриндан 6-поғонага кўтарилди. Жамоанинг ўйинига ўртача 3876 томошабин келаётгани қайд этилган.
Бунгача энг кам ташриф «Сурхон»нинг ўйинида (1115 томошабин) йиғилаётганди. Бу Термиз жамоасининг ўз ўйинларини Тошкентда ўтказаётгани билан боғлиқ. Сўнгги турларда эса «Олимпик»даги ўртача ташриф 1098 томошабинга тушиб кетди. Шу тариқа, бу клуб мухлислар бўйича жадвалда сўнгги ўринга тушди.
Суперлига-2023. 25-турдан кейинги томошабинлар ташрифи: