30.11.2023 10:55
1432
Теглар
Артета: «Арсенал» гуруҳдан чиқишни чиройли амалга оширди»

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган «Ланс»га (6:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Лондон жамоаси ғалаба орқали 1-ўрин билан плей-оффга йўл олди. 

«Бугун плей-оффга чиқишни амалга оширадиган кун эди. Буни чиройли бажардик. 

Биринчи бўлимда жуда яхши жамоага 5та гол урдик. Шундан сўнг тасодифий ўйнашни бошлаш мумкин. Иккинчи бўлимда бошқача ҳаракат қилган пайтларимиз ҳам бўлди, аммо диққатимизни жамлай олдик.

Тезкор гол фойда берди. Рақиб олдинга интилиши керак эди. Биз эса бўш ҳудудлардан жуда яхши фойдаландик.

Энди 72 соат ичида «Вулвз» билан ўйин ҳақида ўйлаймиз. Бир-биримиздан кўпроқ нарсани талаб қилишимиз, «бўрилар» билан тўқнашувга яхши тайёргарлик кўришимиз керак», — дея Артетанинг сўзларини келтиради BBC.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар