30.11.2023 11:34
2123
«Ал Ҳилол» Наманганда плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Саудия етакчиси «Навбаҳор» меҳмони бўлган ўйиндан фотожамланма

Осиё Чемпионлар Лигаси 5-турида «Навбаҳор»(10) ўз майдонида «Ал Ҳилол»ни (13) қабул қилди. 

Беллашувда саудияликлар сардори Салим Ад Довсари 2 бор пеналтидан фойдалана олмади, аммо иккинчи 11 метрлик жарима зарбасида Ўткир Юсупов қайтарган тўпни Малком дарвозага йўллади ва ҳисобни очди. Шундан сўнг мезбонлар ҳужумга ўтишди ва Ад Довсари Ўткир Юсуповнинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб, фарқни 2тага етказди — 0:2.

Бу ғалаба эвазига Осиёнинг етакчи жамоаларидан бири гуруҳ ғолиблиги ва плей-офф масаласини ҳал қилди. «Навбаҳор» эса сўнгги турда «Мумбай Сити»ни мағлуб этса ёки эҳтимол, дуранг ўйнаса ҳам 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритади.

Кулибали, Буну, Милинкович-Савич, Митрович, Малком каби юлдузлар Наманганда 10 мингдан ортиқ мухлис қаршисида ўйнаган баҳсдан олинган фотосуратларни томоша қилинг. 

Боймирза Халилов олган суратлар

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар