29.11.2023 18:13
9600
Теглар
УЕФА «ПСЖ» – «Нюкасл» ўйини VAR ҳакамини четлатди

Чемпионлар лигаси 5-тури доирасидаги «ПСЖ» – «Нюкасл» (1:1) учрашувида мезбонлар фойдасига пеналти белгиланишини тавсия қилган VAR ҳаками четлатилди. Бу ҳақда Guardian хабар берган.

УЕФА қарорига кўра, Париждаги ўйинда пеналти белгиланишига сабаб бўлиб, қўпол хатога йўл қўйган видеассистент ҳакам Томаш Квятковски «Реал Сосьедад» ва «Зальцбург» учрашувида ишлашдан маҳрум этилган ва вақтинчалик четлатилган.

У «ПСЖ» – «Ньюкасл» (1:1) ўйинининг 90+7-дақиқасида учрашув бош ҳаками Шимон Марчинякдан французлар фойдасига пеналти белгилашни сўраган. Килиан Мбаппе вазиятдан фойдаланиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар