29.11.2023 18:03
1829
«Реал»да бахтиёрман, ҳеч қаерга шошилаётганим йўқ». Анчелотти таклифлар ҳақида

Карло Анчелотти унга бўлаётган таклифлар ҳақидаги саволга жавобан «Реал»да бахтли экани айтди.

Италиялик мураббийдан ёзда Мадридни тарк этса, Бразилия миллий жамоасини бошқариши ҳақида сўрашди.

«Реал»да ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Келажакда мени нима кутаётган бўлса, ўша бўлади. Ҳозир эса ҳеч қаерга шошилаётганим йўқ, Мадридда жуда бахтиёрман», - дейди Анчелотти.

Аввалроқ, 64 ёшли мутахассисни таклиф этишга Бразилия миллий жамоаси ва «МЮ» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар