29.11.2023 10:17
1446
Бентанкур яна сафдан чиқди. Бунгача у 8 ой майдонга тушмаганди

Родриго Бентанкур қишнинг охирида сафга қайтади.

«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси 26 ноябр куни «Астон Вилла» (1:2) ҳимоячиси Мэтти Кэшнинг қўполлигидан сўнг тўпиғидан шикастланганди.

Sky Sports хабарига кўра, уругвайлик футболчи камида 10 ҳафта майдонга туша олмайди.

Бентанкур бунгача ҳам узоқ вақт ўйнамаганди. Чап тиззасидаги хочсимон боғлами йиртилгани учун у февралдан октябргача майдонга тушмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар