28.11.2023 09:18
1481
Винисиус фаолиятида илк бор «Олтин самба» мукофотини қўлга киритди

Винисиус Жуниор «Олтин самба» совринини қўлга киритди.

Бу мукофот ҳар йили Бразилиядан ташқарида ўйнаган энг яхши легионер футболчига берилади.

2021 йилгача «Олтин самба» Европада ўйнаган энг яхши бразилиялик футболчига топшириларди. 2021 йилдан бошлаб ўз ватанидан ташқарида ўйнаган барча бразилияликлар совринга эга чиқишлари мумкин.

«Реал» вингери ўз фаолиятида илк бор ушбу совринни қўлга киритди.

Винисиус овозлар сонига кўра бунгача кетма-кет 3 бор шу совринни ютган Неймарни («ПСЖ»/ «Ал Ҳилол») ортда қолдирди. 3-ўриндан «ПСЖ» сардори Маркинос жой олди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар