28.11.2023 17:47
2322
Теглар
ОЧЛ. Сергеевнинг «Улсан Ҳёнде» дарвозасига киритган голи жамоасига ёрдам бермади

Осиё Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида Игор Сергеев тўп сураётган «Патум Юнайтед» клуби турнирдаги 5-мағлубиятини тан олди.

Таиланд жамоаси ўз майдонида Жанубий Кореянинг «Улсан Ҳёнде» клубини қабул қилиб, мағлуб бўлди. Мезбонларнинг ягона голига 69-дақиқада Игор Сергеев муаллифлик қилди. Унгача корейслар учта гол фарқи билан ғалаба қозонаётган эдилар.

Шу тариқа, «Патум Юнайтед» 5-ўйинда 5-мағлубиятини тан олиб, гуруҳида очкосиз сўнгги ўринда қолди. «Кавасаки Фронтале» 15 очко билан 1-ўринни нақд қилган, «Улсан» эса 9 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Жоҳар Дарул Такзим» ҳисобида 6 очко мавжуд. 

Қайд этиш жоиз, Сергеев аутсайдер жамоа сафида ОЧЛдаги голлари сонини 5тага етказди. У плей-офф босқичида 3та гол муаллифига айланган бўлса, гуруҳ босқичида ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйган.

ОЧЛ. 5-тур. I гуруҳи.
«Патум Юнайтед» (Таиланд) – «Ульсан Ҳёнде» (Ж.Корея) – 1:3
Голлар: Игор Сергеев 69 – Праисуван ўз дар. 20, Лудвигсон 27, Ли Мён 62.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар