28.11.2023 23:00
6760
Теглар
ОЧЛ. «Пахтакор» «Ал-Айн» билан ўйинда камбэк қайд этиб, гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди

Осиё Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида «A» гуруҳларидаги ўйинлар якунига етди.

«А» гуруҳида «Пахтакор» БААда пешқадам «Ал-Айн» меҳмони бўлди. Учрашувда мезбонлар ҳисобни очган бўлса, тошкентликлар иккинчи бўлимда ўйинда бурилиш ясай олишди. Ҳожимат Эркинов дублга эришган бўлса, Драган Черан учинчи голга муаллифлик қилиб, «Пахтакор»нинг камбэкини таъминлашди – 3:1.

Гуруҳдаги параллел ўйинда «Ал-Файҳа» «Ахал»дан устун келди – 3:1.

Шу тариқа, кейинги босқичга йўлланма олишга улгурган «Ал Айн» (12 очко) дастлабки мағлубиятини тан олган бўлса, «Пахтакор» 7 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Ал-Файҳа»да 6, «Аҳал»да 4 очко бор. «Пахтакор» сўнгги 6-турда 5 декабр куни «Ал-Файҳа»ни қабул қилади.

ОЧЛ. 5-тур. А гуруҳи.

«Ал Айн» - «Пахтакор» - 1:3 (1:0)

Ҳакам: Адҳам Маҳадмеҳ (Иордания)

Голлар: Эйса Ҳалфан 18 – Ҳожимат Эркинов 54, 62, Драган Черан 78.

«Ал Айн»: Муҳаммад Бу Санда, 4. Муҳаммад Али Шокир, 8. Муҳаммад Ал-Балуши, 10. Алехандро Ромеро, 11. Бандар Ал-Аҳбоби, 27. Султон ал-Шамси (20. Матиас Паласиос, 62), 40. Ҳолид Али Ал-Балуши, 42. Жонатас Сантос, 66. Мансур Саид (16. Ҳолид Ал-Ҳошими, 62), 70. Ален Траоре, 90. Эйса Ҳалфан (99. Жосна Лоулендо, 66).

«Пахтакор»: 36. Павел Павлюченко, 88. Шаҳод Азмиддинов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Дилшод Саитов, 27. Сардор Собирхўжаев, 28. Диёр Холматов, 2. Беҳрузбек Асқаров, 8. Азизбек Турғунбоев, 20. Ҳожимат Эркинов, 10. Драган Черан.

«Ал-Файҳа» (Саудия Арабистони) - «Аҳал» (Туркманистон) – 3:1.

А гуруҳи жадвали:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар