Осиё Чемпионлар Лигасида 5-турдан ўрин олган бир қанча ўйинлар бўлиб ўтди.
С гуруҳида «Сипоҳон» (10) оғир ўйинда «Эйр Форс»ни (7) мағлуб этди ва 1-ўрин учун имкониятни сақлаб қолди. Жамоа сўнгги турда «Ал Иттиҳод» (12) билан гуруҳ ғолиблиги ва плей-офф йўлланмасини ҳал қилади.
Е гуруҳида 17-дақиқада камчиликда қолган «Ан Наср» (13) «Персеполис» (8) билан дуранг ўйнаб, 1/8 финалга йўл олди. «Ад Дуҳайл» (4) Душанбенинг «Истиқлол»ини (2) мағлуб этган бўлса-да, кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотди.
ОЧЛ. 5-тур. 27 ноябр
С гуруҳи
Сипоҳон (Эрон) — Эйр Форс (Ироқ) 1:0
Гол: Аҳмадзода (4).
Четлатишлар: Ҳусайннажод (43), Муҳаммади (90, иккаласиям — Сипоҳон).
Е гуруҳи
Ан Наср (Саудия Арабистони) — Персеполис (Эрон) 0:0
Ан Наср — Ал Ақиди, Ал Ғаннам (Ал Ҳасан, 86), Ал Авжами, Лапорт, Яҳё, Отавио, Брозович, Мане, Ан Нажи (Ал Фатил, 21), Ғариб, Роналду (Маран, 78).
Персеполис – Бейранванд, Немати, Риги, Канонизодагон, Рафеи (Асадбеги, 90+3), Туроби, Сарлак (Бауи, 72), Алишоҳ (Сурги, 85), Гвелесиани, Исмоилифар, Зоҳиди (Содиқи, 72).
Огоҳлантиришлар: Зоҳиди (43), Алишоҳ (44), Рафеи (45+4), Брозович (59).
Четлатиш: Ал Авжами (17).
Ад Дуҳайл (Қатар) — Истиқлол (Тожикистон) 2:0
Голлар: Олунга (47, 89).