27.11.2023 09:20
2004
«Унион»га бош мураббий тайинланди

Ненад Белица «Унион» бош мураббийи этиб тайинланди. 

Хорватиялик 52 ёшли мутахассис истеъфога чиқарилган Урс Фишер ўрнини эгаллади. 

Шунингдек, немис клуби Бундеслига тарихидаги илк аёл мураббийга айланган 32 ёшли Мари-Луиз Эта жамоа штабида қолишини таъкидлади.

Белица «Унион»дан олдин «Трабзонспор»ни бошқарган. 

Аввалроқ Берлин клуби «Реал Б» бош мураббийи Раулга таклиф жўнатгани ҳақида хабар берилганди.

«Унион» Германия чемпионатида 12-турдан сўнг 7 очко билан 17-ўринда (18та жамоа ичида) бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар