27.11.2023 13:24
1698
Теглар
«Гранада» «Реал» билан ўйин олдидан бош мураббийини ишдан бўшатди

Пако Лопес «Гранада»дан истеъфога чиқарилди. 

Клуб ўтган йилдан бери жамоани бошқараётган 56 ёшли мутахассиснинг кетишини эълон қилди.

Испания чемпионатининг бу мавсумида «Гранада» 14 ўйиндан фақат биттасида ғалаба қозониб, 7 очко тўплади. Жамоа Ла Лигада 19-ўринни эгаллаб турибди ва кейинги турда пешқадам «Реал» меҳмони бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар