27.11.2023 09:21
3811
Анчелотти — Модрич, Беллингҳэм ва Кепанинг жароҳати, ҳимоядаги ротация ҳақида

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 14-туридан ўрин олган «Кадис»га (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Модричнинг сон мушакларида ортиқча босим бор. Беллингҳэмнинг елкасида муаммо бор, лекин ҳимоя воситаси билан ҳаммаси жойида – у бугун жуда ажойиб ўйин кўрсатди. 

Кепанинг жароҳати? Ўйлайманки, у «Гранада»га қарши ўйинга қайтади. Муҳими, Лунин Кепа жароҳат олганида формада. 

Ҳимоядаги ротация? Танлов Рюдигер ва Алаба ўртасида эди. Начо машғулотларда яхши эди ва мен Давидга дам беришга қарор қилдим.

Рақиблар кўпроқ узун узатмалар билан ўйнайди, Рюдигер эса бош билан яхши ҳаракат қилади ва бугун ҳам ёрдам берди. Учала марказий ҳимоячининг ҳаммаси яхши, кейинги ўйинларда вақти-вақти билан Антониони алмаштириб тураман. 

ФИФА кунларидан кейин мотивация? Баъзида қийинчиликлар мотивация даражасини оширади ва ўйинчилар буни яхши тушунишади. Йўқотишларимиз жуда муҳим футболчилар эди, лекин биз яхши ўйнадик», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар