26.11.2023 14:16
9688
Владимир Федотов: «Файзуллаевга ўхшаган трансферлар ЦСКАда кўпроқ бўлишини истардим»

ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотов «Динамо»дан учралган мағлубиятга қарамай, Аббосбек Файзуллаевнинг ўйинини эътироф этди.

«Аббосга ўхшаган ўйинчиларни яна топиш мумкинми? Ҳеч нарса шунчаки бўлиб қолмайди. У иқтидорга эга эди. Аммо у жамоага мослашиш жараёнида рақобатчисиз эди. Шунга қарамай, жамоанинг ҳам ўйинини эътироф этган бўлардим. Аббос катта ёрдам бермоқда, қолганлар ҳам натижага эришиш учун ҳисса қўшмоқда. Файзуллаевнинг жамоамизда борган сари ўсишга эришаётгани ёқимли. Шунга ўхшаган трансферлар жамоамизда кўпроқ бўлишини истардим», - дейди Москва клуби бош мураббийи.

Маълумот учун, 20 ёшли ўзбекистонлик ўйинчи шанба кунги баҳсда гол ва ассистга эришган бўлса, ўтган икки ойда ЦСКАнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар