Англия Премьер-лигаси 13-тури доирасидаги якшанба кунги сўнгги ўйинда «Манчестер Юнайтед» йирик ғалабага эришди.
«Эвертон» майдонига сафар қилган Эрик тен Ҳаг шогирдлари 3-дақиқадаёқ Гарначонинг акробатик суперголи билан ҳисобни очди – 1:0.
Иккинчи бўлимда эса Марсиял ишлаган пеналтини Рэшфорд голга айлантирган бўлса, 75-дақиқада Марсиялнинг ўзи ҳисобни йириклаштирди – 3:0.
Шу тариқа, «МЮ» АПЛда сўнгги 6-ўйинидаги 5-ғалабасига эришиб, 24 очко билан «Нюкасл»ни ортда қолдирган ҳолда 6-ўринга кўтарилди. «Юнайтед» навбатдаги ўйинда «Нюкасл» майдонига сафар қилади.
АПЛ. 13-тур
Эвертон – Манчестер Юнайтед 0:3
Голлар: 0:1 – 3 Гарначо, 0:2 – 56, пенальти Рэшфорд, 0:3 – 75 Марсьял.
Эвертон – Пикфорд, Янг (Паттерсон, 73), Тарковски, Брэнтуэйт, Миколенко, Ҳаррисон, Гуйе, Дукуре, Гарнер, Доббин, Кэлверт-Льюин (Шермити, 82), Макнил (Данджума, 73).
МЮ – Онана, Диогу Далот, Магуайр, Линделеф, Шоу (Уан-Биссака, 76), Бруну Фернандеш, Мактоминей, Майну (Амрабат, 72), Гарначо (Пельистри, 72), Марсьял (Межбри, 84), Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Янг (21), Дукуре (29).