26.11.2023 21:36
3484
Теглар
АПЛ. «Астон Вилла» «Тоттенҳэм» билан ўйинда камбэк кўрсатиб, 4-ўринга кўтарилди

АПЛ 13-тури доирасида «Тоттенҳэм» турнирда кетма-кет 3-мағлубиятни тан олди.

Лондонда «Астон Вилла»га қарши ўйинда Ло Челсо ҳисобни очган бўлса-да, бўлим якунида Пау Торрес ҳисобни тенглаштирди, иккинчи бўлимда эса Уоткинс Бирмингҳем клубининг ғалаба голига муаллифлик қилди – 2:1. Шу куни Сон Ҳён Миннинг 3та голи офсайд сабабли бекор қилинди.

Шу тариқа, Унаи Эмери шогирдлари 28 очко билан 4-ўринга кўтарилди, Постекоглу жамоаси эса 26 очко билан 5-ўринга тушди. 

АПЛ. 13-тур
Тоттенҳэм – Астон Вилла 1:2

Голлар: 1:0 – 22 Ло Чельсо, 1:1 – 45 Пау Торрес, 1:2 – 61 Уоткинс.
Тоттенҳэм – Викарио, Порро, Дэвис, Эмерсон, Удоджи, Ло Чельсо (Велис, 86), Бентанкур (Хейбьерг, 32), Кулусевски, Сон Ҳён Мин, Хиль (Скипп, 71), Жонсон.
Астон Вилла – Мартинес, Кэш (Бэйли, 46), Конса, Диего Карлос, Пау Торрес, Динь, Макгинн (Рэмзи, 90), Камара, Дуглас Луис, Диаби (Тилеманс, 46), Уоткинс (Дуран, 90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар