25.11.2023 05:31
4692
Теглар
Саудия Про лигаси. «Ан Наср» йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Роналдуда дубл

Саудия Арабистони чемпионатининг 14-турида «Ан Наср» ўз майдонида «Ал Оҳдуд»га жавобсиз 3та тўп киритди. Ан Нажи ҳисобни очган бўлса, Роналду дублга эришди. 

Криштианунинг ушбу мавсумда мамлакат Про лигасидаги голлари 15тага етди ва у 2-ўриндаги Александр Митровични 5та голга ортда қолдирмоқда. 

«Ан Наср» эса очколарини 34тага етказиб, пешқадам «Ал Ҳилол»ни (35) таъқиб қилишда давом этмоқда. «Ал Оҳдуд» 10 очко билан 17-поғонада қолди. 

Саудия Про лигаси. 14-тур
Ан Наср — Ал Оҳдуд 3:0

24 ноябр, «Парк Ал Аввал»
Голлар: Ан Нажи (13), Роналду (77, 80).
Ан Наср – Ан Нажар, Ал Ғаннам, Ал Фатил, Ал Амри, Теллес (Маран, 90), Отавио (Ал Ҳасан, 88), Талиска, Фофана (Брозович, 55), Ан Нажи (Ас Сулайҳи, 55), Ғариб (Яҳё, 56), Роналду.
Ал Оҳдуд – Витор, Aз Забдани, Кверквелия, Буркэ, Ал Ями, Колядо (Aш Шайх, 79), Ал Фараж (Aл Ҳарти, 59), Тэнасе (Aл Муваллад, 89), Педроса, Тавамба (Ҳодари, 89), Годвин.
Огоҳлантиришлар: Тэнасе (26), Тавамба (34), Aл Ҳарти (78).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар