25.11.2023 17:23
1134
Теглар
Хави Гавининг жароҳати ҳақида: «Айб Испания бош мураббийида эмас, тақвимда»

Хавининг айтишича, «Барселона» яримҳимоячиси Гавининг жароҳатланишига тақвимнинг тиғизлиги сабаб бўлган.

19 ёшли яримҳимоячи Евро-2024 саралашидан ўрин олган Испания — Грузия (3:1) ўйинида тиззасининг хочсимон пайларидан жиддий жароҳатланди. У 7-9 ойни ўтказиб юборади.

«Гавининг йўқлиги — биз учун фожиа. У — алмаштириб бўлмайдиган ўйинчи. У берадиган иштиёқ, истак ва жасорат... Унинг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қилишимиз керак, лекин бу қийин.

Испания миллий жамоаси бош мураббийи де ла Фуэнте билан яхши муносабатдаман. Сешанба куни у менга қўнғироқ қилди ва биз гаплашдик. Менимча, муаммо мураббийнинг қарорида эмас, бу — кўпроқ тавқим муаммоси. Гавининг ёшини ҳисобга олсак, у кўп дақиқа ўйнади. Баъзида шундай бахтсизликлар содир бўлади.

Де ла Фуэнте билан ҳеч қандай келишмовчилик ёки муаммо йўқ. Муаммо тавқимда», — дея «Барселона» устозининг сўзларини келтиради Marcа.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар