Бундеслига. Кейннинг голи «Бавария»ни 1-ўринга олиб чиқди
Германия чемпионатида 12-турдан ўрин олган дастлабки баҳсда «Бавария» меҳмонда «Кёлн»ни Ҳарри Кейннинг ягона голи эвазига мағлубиятга учратди.
Мюнхен клуби очколарини 32тага етказиб, «Байер»ни (31) ортда қолдирган ҳолда 1-ўринга кўтарилди. Аммо Леверкузен клуби ушбу турдаги ўйинини энди ўтказади. 6 очкоси бор «Кёлн» сўнгги поғонага жойлашган.
Бундеслига. 12-тур
Кёлн — Бавария 0:1
24 ноябр, «Рейн Энерги»
Гол: Кейн (20).
Кельн – Швэбе, Карстенсен, Килиан (Вальдшмидт, 78), Шабо, Хюберс, Майна, Кайнц (Хусейнбашич, 78), Любичич (Алиду, 65), Мартель, Тильманн (Пакярада, 77), Зельке (Тиггес, 64).
Бавария – Нойер, Упамекано, Ким Мин Чжэ, Мазрауи, Горетцка, Киммих, Лаймер, Коман, Сане, Шупо-Мотинг, Кейн.
Огоҳлантириш: Шупо-Мотинг (52).
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар