24.11.2023 14:28
5318
«Палмейрас» устози «Ас Садд»ни бошқаришга рози бўлса, дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади 

«Палмейрас» бош мураббийи Абел Феррейра Қатарнинг «Ас Садд» клубига кўчиб ўтиши мумкин.

Қайд этилишича, 44 ёшли мутахассис билан музокаралар ижойиб кечмоқда.

Агар Феррейра Доҳа клубини бошқаришга розилик берса, у дунёниннг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади. 

«Палмейрас» португалиялик мутахассис қўл остида 2 бор Либертадорес кубоги (2020, 2021), шунингдек, Бразилия кубоги (2020) ва мамлакат чемпионлигини (2022) қўлга киритган. 

Сан-паулу клуби бу мавсумда ҳам 34-турдан сўнг Бразилия чемпионати пешқадами бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар