24.11.2023 14:53
4047
Теглар
Манба: Хаби Алонсо келаси мавсумдан «Бавария»ни бошқаради

«Байер» бош мураббийи Хаби Алонсо келаси мавсумдан бошлаб «Бавария»ни бошқаради.

Бу ҳақда журналист Хосе Алварес El Chiringuito эфирида хабар берди.

Алонсонинг Леверкузен клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача амал қилади.

11-турдан сўнг «Байер» Бундеслигада 2-ўриндаги «Бавария»дан икки очко олдинда бормоқда.

Мюнхен клуби бош мураббийи Томас Тухел саналади ва унинг жамоа билан келишуви 2025 йил июнгача мўлжалланган. 

Алонсо 2014 йилдан 2017 йилгача футболчи сифатида «Бавария»да ўйнаган. Аввалроқ испаниялик мутахассис «Реал»да иш бошлаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар